27.09.2021 11:14
6778
Ла Лигада 25 йил ичида кузатилмаган натижа қайд этилди

«Хетафе» Испания чемпионатининг 7-турида «Бетис»га (0:2) ютқазди. 

Мичель Гонсалес жамоаси стартдаги барча 7 ўйинда мағлуб бўлди. 

Бундай ёмон натижа Ла Лигада тарихида 25 йил ичида илк бор, умуман эса 4-марта қайд этилди. 

1996 йили «Эстремадура», 1952 йили «Сарагоса» ва 1929 йили «Расинг» Ла Лигада мавсумнинг дастлабки 7 ўйинида имкониятни бой берганди. 

«Хетафе» сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати — 2:12.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар