26.09.2021 17:35
4074
Теглар
Жароҳат, пенальти ва 5та гол. «Ювентус» «Сампдория» билан баҳсда А Серия жорий мавсумида Туриндаги илк ғалабасини қўлга киритди

Италия А Серияси 6-тури доирасидаги навбатдаги учрашув якунига етди.

Туринда кечган баҳсда «Ювентус» «Сампдория» устидан қийин ғалабага эришди. Дибала 10-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 21-дақиқада жароҳат олиб майдонни кўзда ёш билан тарк этди.

Бўлим якунида эса Бонуччи пенальтидан фарқни иккитага етказган бўлса, бир дақиқа ўтиб Йосида фарқни яна қисқартирди – 2:1.

Иккинчи бўлимда эса дастлаб Локателли ҳисобни 3:1га етказган бўлса, 83-дақиқада Кандрева якуний натижани ўрнатди – 3:2. Ушбу ғалаба Аллегри шогирдларининг ўз майдонидаги дастлабки уч очкоси бўлди.

Натижада, «Юве» 8 очко билан 8-ўринга кўтарилган бўлса, «Сампдория» 5 очко билан 14-ўриндан жой олган.

А Серия. 6-тур
Ювентус – Сампдория 3:2

Голлар: 1:0 – 10 Дибала, 2:0 – 43, пенальти Бонуччи, 2:1 – 44 Йосида, 3:1 – 57 Локателли, 3:2 – 83 Кандрева.
Ювентус – Перин, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Локателли, Бентанкур (Маккенни, 82), Куадрадо, Кьеза (Кьеллини, 70), Мората (Кин, 82), Дибала (Кулусевски, 22), Бернардески (Рэмзи, 70).
Сампдория – Аудеро, Депаоли (Дамсгор, 59), Берешиньски, Йосида, Колли, Мурру (Ауджелло, 59), Кандрева, Экдаль (Адриен Силва, 59), Торсбю (Аскильдсен, 87), Куальярелла, Капуто (Торрегросса, 70).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар