26.09.2021 10:21
6500
Месси Парижда ойлик ижараси 20 минг евролик уйга кўчиб ўтмоқда

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Лионель Месси Парижда янги уйни ижарага олди, дея хабар бермоқда RMC Sport.

Манбанинг ёзишича, Месси оиласи билан бирга Францияга келганидан буён Париждаги беш юлдузли меҳмонхонада яшаб келган. Ушбу ҳафтада эса шаҳарнинг энг обрўли ҳудудларидан биридан ойлик ижараси 20 минг еврони ташкил этадиган уй топган. 

Аргентиналик футболчининг янги яшаш жойи 300 кв метр майдонга эга бўлиб, уй ичидан тўртта ётоқхона, боғ ва бассейнлар жой олган. Месси «ПСЖ» ва Аргентина миллий жамоасидаги жамоадошлари Анхель Ди Мария ва Леандро Паредесга қўшни бўлди.

Аввалроқ, Лионель оила аъзолари билан бирга нархи 48 миллион евро бўлган қадимий қалъага кўчиб ўтмоқчи экани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар