26.09.2021 16:27
3328
Дибала «Сампдория» билан ўйинда жароҳат олиб, майдонни кўзда ёш билан тарк этди

Италия А Серияси 6-тури доирасида «Ювентус» ўз майдонида «Сампдория»ни (2:0) қабул қилмоқда.

Учрашувнинг 10-дақиқасида туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибала Локателлининг узатмасидан кейин гол киритиб, ўйинда ҳисобни очди. Аммо 11 дақиқа ўтиб, аргентиналик форвард жароҳат олиб, майдонни кўзда ёш билан тарк этди. Кўринишидан Дибала оёқ мушакларини шикастлаган. Ўйинда Дибаланинг ўрнига Деян Кулусевски майдонга тушди.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум А Серияда 5 ўйинда 2та голга муаллифлик қилди. Клуб онлайн жадвалда 8 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар