25.09.2021 16:54
1608
Сёмин «Ростов» бош мураббийлигидан истеъфога чиқди

Россиялик тажрибали мураббий Юрий Сёмин «Ростов» клубини тарк этди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар ўзаро розилик билан келишувни бекор қилган. 

Юрий Сёмин август ойидан буён «Ростов» жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган эди. Клуб Валерий Карпин билан хайрлашгач, Сёмин билан 2 йиллик шартнома имзолаганди.

Маълумот учун, «Ростов» 74 ёшли Сёмин қўл остида 7 ўйинда бор йўғи битта ғалабага эришганди. Жамоа Россия Премьер-лигасида 8 ўйиндан кейин 6 очко билан 15-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар