25.09.2021 10:31
4329
Куман 2 ўйинга дисквалификация қилинди

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лига 6-туридан ўрин олган «Кадис» (0:0) билан ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазоланди. 

Нидерландиялик мутахассис беллашув сўнгида ҳакамга эътироз билдиргани учун қизил карточка олганди.

Marca'нинг ёзишича, Ла Лига интизом қўмитаси Куманни 2 ўйинга дисквалификация қилди. Шу тариқа мураббий «Леванте» ва «Атлетико» билан баҳсларни ўтказиб юборади. 

Клубга ва мураббийга жарима солинди. Бундан ташқари, каталонияликларнинг Френки де Йонг ва Серхио Бускетснинг сариқ карточкалари бўйича берган апелляциси рад этилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар