25.09.2021 11:37
3399
Доннарумма «ПСЖ»да кам ўйнаётганидан норози. Месси, Неймар ва бошқа лотинамерикаликлар Навасни қўллаб-қувватлашмоқда

«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма клубдаги мавқейидан норози. 

Corriere della Sera'нинг ёзишича, италиялик посбон Кейлор Навас билан рақобатни кутганди, аммо захирада бунчалик кўп ўтиришни ўйламаганди. Вазият Доннарумманинг агенти Мино Райолани ҳам ҳайрон қолдирмоқда, чунки у мижозининг асосий таркиб аъзосига айланишига ишончи комил эди. 

Таъкидланишича, Париж клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Жанлуижини бошланғич таркибга қўйишга қийналмоқда, чунки жамоанинг лотинамерикалик футболчилари Месси, Неймар, Ди Мария, Маркиньос ва Паредес Навасни қўллаб-қувватлашмоқда. 

22 ёшли Доннарумма мавсум бошидан бери «ПСЖ» сафида атиги 2та ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар