25.09.2021 11:16
3258
Теглар
Бундеслига. «Боруссия»лар тўқнашувида Дортмунд клуби мағлубиятга учради

Германия Бундеслигаси 6-тури доирасида «Боруссия»лар ўзаро майдонга тушишди.

Менхенгладбах ҳамда Дортмунд клублари ўртасидаги учрашувда Закария томонидан киритилган ягона гол мезбонларга ғалаба келтирди – 1:0.

Ўйиннинг 40-дақиқасида Дауд четлатилгач, дортмундликлар бир соат давомида бир киши кам бўлиб тўп суришларига тўғри келди.

Натижада, Дортмунд клуби мавсумдаги иккинчи мағлубиятдан кейин 12 очко билан 4-ўринда қолган бўлса, Менхенгладбах жамоаси 2-ғалабасини қўлга киритиб, 7 очко билан 11-ўринга кўтарилди.

Бундеслига. 6-тур

Боруссия М – Боруссия Д 1:0
Гол:
1:0 – 37 Закария.
Боруссия М – Зоммер, Скалли, Янчке, Гинтер, Эльведи, Нетц (Вольф, 70), Штиндль, Ҳофманн (Бенеш, 83), Закария, Коне (Крамер, 73), Эмболо.
Боруссия Д – Кобель, Менье (Вольф, 82), Хуммельс, Аканжи, Понграчич (Азар, 46), Геррейру (Шульц, 82), Витцель, Дауд, Беллингем, Мален (Рейньер, 82), Мукоко (Кнауфф, 57).
Четлатиш: Дауд (40).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар