25.09.2021 12:22
2792
А Серия. «Интер» «Аталанта» билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Италия А Серияси 6-турининг марказий учрашуви «Жузеппе Меацца» стадионида «Интер» ҳамда «Аталанта» ўртасида кечди.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Мартинес мезбонларни ҳисобда олдинга чиқарган бўлса, 30-дақиқала Малиновский фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

Саккиз дақиқа ўтиб Толои меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 71-дақиқага келиб Жеко миланликларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.

Натижада, «Интер» 14 очко билан 3-ўринда қолган бўлса, «Аталанта» 11 очко билан 5-ўринда жойлашган.

А Серия. 6-тур
Интер – Аталанта 2:2

Голлар: 1:0 – 5 Мартинес, 1:1 – 30 Малиновский, 1:2 – 38 Толои, 2:2 – 71 Жеко
Интер – Ҳанданович, Дармиан (Думфрис, 57), де Врей, Шкриньяр, Бастони (Димарко, 57), Перишич, Брозович, Чалханўғлу (Весино, 57), Барелла, Жеко, Мартинес (Санчес, 81).
Аталанта – Муссо, Дзаппакоста (Пашалич, 77), Паломино (Мэле, 70), Толои, Демирал, Гозенс, де Рон, Фройлер, Пессина (Гимшити, 63), Малиновский (Иличич, 62), Сапата (Пикколи, 63).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар