24.09.2021 13:58
6349
Сречко Катанец оиласи билан Самарқандда бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 23 сентябрь куни оиласи билан бирга Самарқандда меҳмон бўлди.

Ташрифдан мақсад Самарқанднинг диққатга сазовор масканлари, тарихий обидалари ва шаҳар билан танишиш ҳамда зиёрат қилиш бўлган.

«Шаҳримиз меҳмонлари Регистон ансамбли, Шоҳи Зинда мажмуаси, Амир Темур мақбарасида бўлиб тарихий обидалар, миллий анъаналаримизни акс эттирувчи экспонатлар билан танишдилар. Сречко Катанец ва унинг турмуш ўртоғи бу саёҳат уларда катта таассурот қолдирганини ва Самарқандга яна албатта қайтиб келишларини айтиб ўтишди.

Шунингдек, келажакда Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш нияти борлиги ва ёшлар футболини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшмоқчилигини алоҳида таъкидлади», - дейилади Самарқанд футбол ассоциацияси хабарида.

Норасмий ташриф давомида Ўзбекистон миллий жамоасининг словениялик мураббийига Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси биринчи-вице президенти Сервер Османов ҳамрохлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар