24.09.2021 21:10
8009
Про лига. 5та гол киритилган ўйинда «Нефтчи» «Олимпик»ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмасини деярли нақд қилди

Про лига 19-тури «А» тўртлик ўйинлари доирасида «Нефтчи» «Олимпик»га қарши майдонга тушди.

Фарғонадаги ўйин олдидан мухлислар учун стадионга кириш бепул қилиб қўйилиб, байрам дастури ташкил этилди. Учрашув ҳам қизиқарли ва муросасиз ўтди.

Учрашувда Илҳом Мўминжонов шогирдлари Темур Кападзе жамоаси устидан 3:2 ҳисобида устун келди.

Натижада, «Нефтчи» очколари сонини 37тага етказиб, 3-ўриндаги жамоа билан фарқни 13тага етказди. Бу эса Фарғона клубининг амалда Суперлига йўлланмасини деярли қўлга киритганини билдиради. «Нефтчи» кейинги турда «Бухоро» билан дуранг қайд этса ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга киритади.

24 сентябрь (жума)
«Нефтчи» – «Олимпик» - 3:2
Фарғона, «Истиқлол» стадиони.

Ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)
Голлар: Александр Йешич 7, Абдуллоҳ Олимов 21, Марко Обрадович 66 - Александр Йешич (автогол), Муҳаммадали Ғиёсов пенальтидан 90.
«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 10. Сардор Абдунабиев (99. Улуғбек Ҳошимов, 70), 17. Абдуллоҳ Олимов, 18. Шавкат Муллажонов, 21. Аъзам Алиев (11. Иззатилло Абдуллаев, 70), 22. Умар Абдҳамзода (Сайдулло Раҳматов, 89), 44. Дарко Станоевич, 80. Александр Йешич, 90. Ойбек Қиличев (7. Собит Синдаров, 80), 91. Марко Обрадович (Достон Тошматов, 89)
«Олимпик»: 12. Владимир Назаров, 28. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (4. Элдор Бегимов, 75), 5. Шохжаҳон Султонмуродов, 6. Беҳзод Шамсиев,10. Фаррух Мухторов 11. Отабек Жўрақўзиев, 18. Руслан Жиянов, 19. Достон Турсунов, 37. Алишер Одилов, 44. Шаҳзод Тоиров, 77. Даврон Анваров. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар