24.09.2021 10:09
7206
Моуриньо Аллегрининг рекордини такрорлади

«Рома» Италия чемпионатининг 5-турида ўз майдонида «Удинезе»дан (1:0) устун келди. 

Opta'нинг маълумотига кўра, «бўрилар» устози Жозе Моуриньонинг А Серияда уй ўйинларидаги мағлубиятсиз серияси 41та ўйинга етди ва у бу кўрсаткич борасида «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг (2015-2017) натижасини такрорлади. 

Маълумот учун, Моуриньо бу мавсумдан «Рома»да ишламоқда. У рекорднинг асосий қисмини «Интер»да (2008-2010) ишлаганда қайд этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар