24.09.2021 15:07
625
Кўҳна шаҳар жамоаларининг Ғиждувондаги тўқнашуви. «Динамо» «Нурафшон»ни мағлуб этган ўйиндан фотогалерея

Про лига 19-турининг марказий учрашуви Ғиждувонда «Нурафшон» ҳамда «Динамо» ўртасида кечди. Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Бухоро ва Самарқанд жамоалари ўртасидаги баҳс «олти очко»лик ўйин эди. 

Стадионга мухлислар киришига рухсат этилгач, Ғиждувондаги ўйинда Бухоро ва Самарқанддан ҳам юзлаб мухлислар ташриф буюрганди.

Муросасиз курашлар остида ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида икки томонда ҳам ҳисобни очиш учун имкониятларга яратилган бўлса-да, таблода ноллар порлаб турарди. 

Иккинчи бўлимда эса Ҳаким Фузайлов жамоаси Усмон Тошев шогирдларидан яққол устунлик қилди ва иккита гол киритиб Ғиждувондан муҳим ғалаба билан қайтди. Шиддатли ва муросасиз ўтган ўйиндан Tribuna.uz фотожамланмасини томоша қилинг:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар