24.09.2021 10:37
5117
Теглар
АҚШ компанияси «Женоа»ни сотиб олди

«Женоа» матбуот хизмати клуб эгаси ўзгарганини эълон қилди. 

Американинг 777 Partners инвестиция компанияси собиқ раҳбар Энрико Прециозидан клуб аксияларининг 99,9% улушини сотиб олди. Ўз навбатида Прециози директорлар кенгашида ишлашда давом этади. 

Calciomercato'нинг ёзишича, 777 Partners Генуя клубини 150 млн еврога сотиб олган.

«Женоа» — Италиядаги энг қадимий клублардан бири. Унга 1893 йили асос солинган. Жамоа 9 бор Италия чемпионига айланган.

Клуб бу мавсумда 5та турда 4 очко тўплаб, 15-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар