23.09.2021 13:11
6050
Сульшер: «Роналду ҳар бир ўйинда майдонга тушишни хоҳлайди, лекин бунинг иложи йўқ»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Лига Кубоги 1/16 финали доирасида «Вест Ҳэм»га (0:1) қарши ўтказилган баҳсдан сўнг, Роналдунинг майдонга ташланмагани ҳақида гапирди. 

«Криштиану жамоамизга келгач, натижаларимизга ижобий таъсир ўтказишга улгурди. У ҳар битта ўйинда майдонда бўлишни хоҳлайди, лекин бу - иложсиз. 

Мен футболчиларга алоҳида тўхталиб ўтиш тўғри эмас, деб ҳисоблайман. Футбол - жамоавий ўйин. Энтони ҳам ҳужум чизиғимиздаги бошқа футболчилар сингари яхши ўйин намойиш эта олди, бироқ якуний паллаларда адашди. Марсьялнинг ўзи ҳам ундан нима кутишимизни яхши билади. Агар у мана шундай қаттиқ ишлашда давом этса, ўз имкониятини олади», - деди норвегиялик мутахассис. 

Маълумот учун, манчестерликлар келгуси учрашувни АПЛ доирасида «Астон Вилла» клубига қарши ўтказишади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар