23.09.2021 21:49
2958
Лапорта: «Куманнинг «Барса»даги келажаги «Кадис» билан ўйинга боғлиқ эмас»

«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоа бош мураббийи Роналд Куманнинг клубдаги келажаги «Кадис»га қарши баҳсга боғлиқ эмаслигини айтди.

«Куманнинг келажаги «Кадис» билан баҳсга боғлиқ эмас. Биз мураббий билан биргамиз. У — «Барселона» бош мураббийи ва ҳаммамиз яхши бўлишини хоҳлаймиз. 

Нафақат Роналд, барча мураббийларнинг тақдири натижалар ва ўйин услубига боғлиқ бўлади. 

Куман — бизнинг мураббийимиз ва бўлажак ўйинда у билан биргамиз», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Jugones.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар