22.09.2021 15:16
6589
Шомуродов ва Умаров Осиёда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти сўнгги бир ҳафта давомида хориж чемпионатларида ўзини кўрсата олган осиёлик футболчиларни эътироф этиб, ҳафта қаҳрамонини аниқлаш учун сўровнома ўтказмоқда.

ОФК ҳафтанинг энг яхши футболчилари қаторига Осиёдан ташқарида тўп сураётган 10 нафар осиёлик ўйинчиларни киритган. 

Хориждаги осиёлик ўйинчилардан Элдор Шомуродов (Рома / Ўзбекистон), Шаҳбоз Умаров (БАТЭ / Ўзбекистон), Такеҳиро Томиясу (Арсенал / Япония), Аллоҳёр Сайёдманеш (Заря / Эрон), Меҳди Тареми (Порту / Эрон), Одай Даббаҳ (Ароука / Фаластин), Хванг У Жо (Бордо / Ж.Корея), Карим Ансарифард (АЕК / Эрон), Азиз Бехич (Гиресунспор / Австралия) ва Бассель Жради (Апполон / Ливан) даъвогарлар қаторига киритилган.

Шомуродов «Рома»нинг Конференциялар лигасидаги ЦСКА Софияга қарши ўйинида (5:1) голли узатмага муаллифлик қилган ва «Верона»га қарши ўйинда (2:3) асосий таркибда майдонга тушган бўлса, Умаров БАТЭнинг сўнгги ўйинида (1:0) ғалаба голига муаллифлик қилганди. 

Қайд этиш жоиз, бугун 22 сентябрь куни бошланган сўровномада ҳозирча «Порту»нинг эронлик форварди Меҳди Тореми энг кўп овоз жамғарган – 78,68 фоиз. 

Маълумот учун, сўровнома 25 сентябрь кунига қадар давом этади. Унда иштирок этмоқчи бўлган мухлислар қуйидаги манзилга ўтиб, овоз беришлари мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар