22.09.2021 14:01
4533
Куман: «Месси шунча пайт «Барса»нинг муаммоларини ўз ўйини билан ёпиб келган» 

«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман жамоа ўйинидаги муаммолар шунча пайт Лионель Месси соясида қолиб келгани ҳақида гапирди.

«Месси «Барселона»даги барча муаммоларни соясида қолдириб келган. У ўйиндаги камчиликларни ҳам ўз даражаси ва самарадорлиги билан тўлдирарди. Унинг бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қиларди. Албатта, Лионель атрофида ҳам яхши ижрочилар бўлган, аммо у муҳим фигура эди. Унинг машғулотларини кузатиш ҳам завқли эди. Месси энди жамоада эмас, шу боис ўйиндаги камчиликлар ва муаммолар кўпроқ кўринмоқда», — дейди Куман Voetbal International билан суҳбатда.

Маълумот учун, «Барса» Ла Лигада 6-турдан сўнг 4 ўйиндан кейин 8 очко билан 8-поғонани эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар