20.09.2021 23:22
10747
Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ 1/8 финалида Эрон билан ўйнайди

Литвада ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоасининг плей-оффдаги рақиби маълум бўлди. 

В гуруҳида 2-ўринни қўлга киритган Баҳодир Аҳмедов жамоаси 1/8 финалда F гуруҳида 2-поғонани эгаллаган Эрон билан тўқнаш келадиган бўлди. 

F гуруҳида сўнгги тур олдидан  Аргентина ва Эрон ҳисобида 6 очкодан мавжуд эди. Ўзаро ўйинда амалдаги жаҳон чемпиони 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ ғолибига айланди. Форслар эса 2-ўрин билан гуруҳдан чиқди.

Ўзбекистон — Эрон баҳси 24 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўз тарихида 2-марта мундиалда қатнашиб, илк бор плей-оффга йўл олди. Жамоа гуруҳда Гватемала (4:5) ва Россияга (2:4) ютқазиб, Мисрни (2:1) мағлуб этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар