19.09.2021 10:14
2713
Левандовски Мюллер ва Ҳайнкес рекордини янгилади

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслига 5-туридан ўрин олган «Бохум»га (7:0) қарши ўйинда тўп киритди.

Натижада полшалик футболчи чемпионат доирасида қаторасига 13та уй ўйинида гол уриб, рекордни янгилади.

Бунгача Левандовски Бундеслигада кетма-кет 12та уй ўйинида гол урган Герд Мюллер ва Юпп Ҳайнкес билан рекордни бўлишиб турганди.

Маълумот учун, ҳужумчи бу мавсумда Германия чемпионатида 5та баҳсда 7та тўп киритди ва тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар