Бербатов: «Кавани бахтсиз. Ажойиб мавсумдан сўнг у 7-рақамни йўқотди ва энди муҳим ўйинчи эмас»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов Криштиану Роналднинг қайтгани манкунианликларда муҳит ёмонлашишига олиб келиши мумкинлигини айтди.

«Роналду келгач, 2 ўйинда 3та гол урди. У «Юнайтед» ўйинига дарҳол таъсир қила бошлаганидан ҳайрон бўлмайман. У мавсум давомида фақат яхшиланади. Унинг тўпурарлик қобилияти ва жамоага олиб келадиган аураси билан баҳслаша олмайсиз. Криштиану ўтган шанба куни мухлислар билан жуда яхши учрашди ва улар кўз ўнгида дублга эришди. 

Оле жамоанинг бошқа ўйинчиларини қай тариқа хурсанд қилишини кўриш қизиқарли бўлади. У Эдинсон Кавани ва Антони Марсьялдан қандай фойдаланишни ҳал қилиши керак. Бундай вақтда кўплаб иқтидорли футболчилар бўлган жамоа билан ишлаш қийинлашади, чунки ўйинчиларда оғир ҳиссиётлар бўлади. 

Кавани, эҳтимол, бахтсиз. У «МЮ»да биринчи мавсумини ажойиб тарзда ўтказди ва энди унчалик муҳим ўйинчи эмас, ҳатто 7-рақамни йўқотди. Умид қиламанки, Оле Кавани билан тўғри муносабатда бўлади ва унга режалари ҳақида гапириб беради. 

Бундай вазиятда футболчи мураббийнинг вазифаси ҳар доим кучли таркибни танлаш эканлигини тушуниши лозим. Аммо улар ўйнашни хоҳлашади ва танланмаганда, хафа бўлишади», – дея Бербатовнинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар