17.09.2021 16:11
947
«Сурхон» «класс»да ютқазган, Амонов суперголи билан «Локо»га ғалаба келтирган ўйиндан фотогалерея

Суперлиганинг 18-турида «Локомотив» ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди. 

Ўйин мезбонлар назорати остида ўтди. Термизликлар эса асосан қарши ҳужумларга таянишди. Аммо Секейра жамоасидаги футболчиларнинг маҳорати беллашув тақдирини ҳал қилди. Дастлаб 49-дақиқада Азизбек Амонов суперголи билан ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада Санжар Қодирқулов «темирйўлчилар»нинг ғалабасини мустаҳкамлади. 

«Локомотив» очколарини 26тага етказиб, 6-ўринга чиқиб олди. «Сурхон» 14 очко билан 12-ўринга чиқиб олди.

Tribuna.uz фотомухбири баҳсни стадиондан кузатди. Қуйида ўйиндан олинган сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Суратлар муаллифи — Абдулбосид Валихонов

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар