17.09.2021 16:16
7463
Сон Ҳён Мин: «Илгари «Манчестер Юнайтед»га мухлислик қилардим, ҳозир бундай қила олмайман»

«Тоттенҳэм»нинг жанубий кореялик ҳужумчиси Сон Ҳён Мин болалигидан қайси жамоага ишқибозлик қилганини айтиб ўтди.

«Манчестер Юнайтед»га ишқибозлик қилардим. Чунки ўша пайтда бу клуб сафида Пак Чжи Сун тўп сурарди. У Кореяда миллий қаҳрамон. Мен учун ҳам Пак қаҳрамоним ва дўстим. У Жанубий Кореядаги футболчиларга умид ва имконият берган. Пак Премьер-лигада тўп сурган илк кореялик ўйинчи сифатида ажойиб ўйинлар кўрсатди ва бизга йўл очди. Шу боис ҳам илгари «Манчестер Юнайтед»га мухлислик қилардим, ҳозир эса бундай қила олмайман», - дейди Сон Ҳён Мин Pro Direct Soccer’даги интервьюсида.

Маълумот учун, 29 ёшли Сон АПЛ жорий мавсумида 3 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар