Невилл: «Англияда жаҳоннинг энг кучли 4 жамоаси бор. Ҳозирги АПЛ — тарихдаги энг яхшиси»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл АПЛ топ-клубларининг ҳозирги даражасини баҳолади. 

«Премьер-лига тарихида ҳозиргидек кучли 4 жамоани кўрмаганман. Сифат жиҳатидан бугунги АПЛ — тарихдаги энг яхшиси. 

Эҳтимол, Англияда дунёнинг айни дамдаги энг кучли 4 жамоаси тўпланган. Агар формада бўлса, «Ливерпуль»нинг бошланғич таркиби — АПЛда энг кучлиси. Қизиғи, айни вақтда ҳеч ким улар ҳақида гапирмаяпти. «Манчестер Сити» ғайриоддий, «Челси» қойилмақом кучга эга, «Юнайтед»га Роналду, Варан ва Санчо келди. 

Бизда ҳеч қачон 4 жамоа ўртасида чемпионлик пойгаси бўлмаган — бу мавсумда кўришимиз мумкин. Уларда яхши муҳит, ўйин тезлиги, атлетизм бор. 

Биз кузатаётган лига — мутлақ топ-даражада!» — дея Невиллнинг сўзларини келтиради The Independent.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар