17.09.2021 21:18
9331
Манба: «Барселона» Куман ўрнига мураббий қидиришни бошлади

«Барселона» клуби жамоа бош мураббийи Роналд Куманни истеъфога чиқаришга тайёрланмоқда, дея ёзади El Chiringuito TV.

Манба хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти Роналд Куман истеъфога чиқарилган тақдирда қайси мураббий таклиф этилиши масаласида изланмоқда. Нидерландиялик мураббий ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар ҳозирча маълум эмас.

Маълумот учун, Куман 2020 йилдан буён «Барса»да фаолият юритмоқда. Ушбу мутахассис клубнинг аввалги президенти Жозеп Бартомеу томонидан таклиф этилганди. «Барса» унинг қўл остида ўтган мавсум Ла Лигада 3-ўрин, ЕЧЛда 1/8 финалгача борган, Испания кубогида эса зафар қучганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар