17.09.2021 09:51
835
Брэйтуэйт операция қилинди. У 3-4 ойни ўтказиб юборади 

«Барселона» ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт чап тиззасидан олган жароҳати муваффақиятли операция қилинди. 

Клуб даниялик 30 ёшли футболчининг сафга қайтиш муддатини хабар қилмади. ОАВ'нинг ёзишича, тикланиш учун 3-4 ой талаб этилади. 

Маълумот учун, Брэйтуэйт бу мавсумда Ла Лигада 3та ўйинда 2та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар