16.09.2021 13:38
748
Теннис. Ўзбекистон 17 сентябрь куни «Дэвис Кубоги»даги иштирокини бошлайди

Теннис бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 17 сентябрь куни «Дэвис Кубоги»даги иштирокини бошлайди. Норвегия пойтахти Ослода ўтадиган беллашувларда Ўзбекистон мезбонлар билан баҳс юритади.

Турниргача жамоа Италиянинг Фолиньо шаҳрида ўқув машғулотларини ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизмати.

Таркибдан Денис Истомин, Санжар Файзиев, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Максим Шин, Фарруҳ Дустов (сардор) ўрин олган. Мураббий— Пётр Лебедь, махсус жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий — Андре Сарди, менежер — Валерий Лим, физиотерапевт шифокор — Сергей Ремпель.

Жамоа тайёргарлигини Ўзбекистон Теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова назорат қилмоқда.

Агар Ўзбекистон Норвегия тўсиғидан ўтса, жаҳоннинг энг кучли 8та жамоаси қаторида «Дэвис Кубоги»нинг финал босқичи саралашида қатнашиш ёки ноябрь ойида қўшимча ўйинда иштирок этадиган тўртта ғолиб қаторига кириш имконига эга бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар