16.09.2021 21:37
10518
Роналду қўйлар шовқини туфайли бошқа уйга кўчишга мажбур бўлди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг оиласи яшаш жойини ўзгартирди.

Mirror нашри хабарига кўра, Роналду Манчестерга келгач рафиқаси Жоржино ва 4 нафар фарзанди билан бирга яшаш учун 7 миллион еврога баҳоланган уйга кўчиб ўтган. Бироқ футболчи ва унинг оиласи яшайдиган уйга яқин жойдаги қўй-қўзиларнинг маъраши уларга тинчлик бермаган. 

Қолаверса, португалиялик футболчига уйдаги хавфсизлик тизими ҳам ёқмаган. Шу сабабли Роналду оиласи аъзолари билан бирга Чеширдаги нисбатан арзонроқ уйга кўчиб ўтишга қарор қилган. Янги уйда бассейн, 4та автомобил учун гараж ва мини-кинотеатр хонаси мавжуд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар