16.09.2021 14:57
9432
Равшан Эрматов «Пахтакор» ва «Навбаҳор» учрашувидаги баҳсли вазият бўйича муносабат билдирди

Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Навбаҳор» учрашувида (0:0) Наманган клуби дарвозаси томон белгиланган пенальти ва VAR орқали 11 метрлик жарима тўпининг бекор қилингани борасида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўз фикрини билдирди.

«Марказий ўйинларда ҳар бир эпизод учрашувни ўзгартириб юбориши мумкин. Ўша вазиятда VAR футболчилар ҳаракатига тўғри баҳо бера олди ва натижада ноҳақ пенальти белгиланишининг олди олинди. VAR айнан мана шундай баҳсли вазиятларда адолатли қарор чиқаришга хизмат қилгани эътиборга лойиқ. Биз бу борадаги иш сифатини яхшилаш бўйича ҳаракат қилишда давом этамиз. Мақсадимиз босқичма-босқич ҳар бир ўйинда VAR бўлишини таъминлаш», - дейди Равшан Эрматов ЎФА расмий сайтига.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» - «Навбаҳор» ўйинидаги энг эътиборли вазият 32-дақиқада рўй берди. «Пахтакор» ҳужумчиси Диёр Холматов жарима майдони ичида «Навбаҳор» ҳимоячиси Игор Голбан билан тўқнашиб йиқилди. Дастлаб бош ҳакам Зокир Қодиров пенальтига ишора қилди. Бироқ вазият VAR ёрдамида кўриб чиқилгач пеналти йўқ экани аниқланди ва қарор ўзгартирилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар