16.09.2021 11:55
1994
Почеттино: «Месси, Неймар ва Мбаппе биргаликда яхши ўйнаб кетишлари учун вақт керак»

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Брюгге» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳужумдаги трио (Месси-Неймар-Мбаппе) муваффақиятли ўйнаши учун вақт керак. Бу аниқ ва мен бу ҳақда сўнгги кунларда кўп гапирдим.

Янада барқарор ва мослашувчан бўлишимиз керак эди, лекин биринчи бўлимда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Аммо жамоанинг ҳаракатларидан мамнунман.

Ёқимли оқшом эмас. Ортиқча гапирмаган ҳолда ишлашимиз керак. Етарли вақтга эга бўлиш жуда муҳим», – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Le Figaro.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар