16.09.2021 21:46
1671
«Пахтакор» чемпион бўлиши аниқ бўлиб улгурди». Ҳамиджон Актамов Қаршидаги мағлубият ва «Қизилқум»нинг қониқарсиз натижалари сабаби ҳақида

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Насаф» - «Қизилқум» (2:1) ўйинидан кейин навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади. Яхши ўйнадик. Биринчи таймда йўқ жойдан иккита стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. «Насаф» жамоасига 22 сентябрь кунги ўйинда омад тилайман. Жамоанинг келажаги бор. Ҳали улар яхши натижа кўрсатади. Ўзимиз ҳам камчиликларимиз устида ишлаб, керакли очколарни йиғишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоанинг ўз олдига қўйган мақсади нима? Чемпионликми ёки совринли ўринлар учун курашишми?
- Менимча, энди чемпион «Пахтакор» эканлиги аниқ бўлиб улгурди. 

- Ватсадзе 35 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ўрнига Жамшид Ҳасановни майдонга туширдингиз. Кейин ўз навбатида, Ҳасанов яна алмаштирилди. Ўйинидан қониқмадингизми?
- Энди бу бизни ишимизда, нима ҳам дейман? Тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Ватсадзега эътирозимиз йўқ. Ўзгаришлар ўз самарасини берди, ўйинимиз ўзгариб, гол урдик. 

- «Қизилқум»нинг иккинчи даврадаги натижалари қониқарсиз. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
- Сабаби кўп футболчиларимиз касал бўлиб қолишди. Бир ой ичида даволаниб чиқишди ва бир ойда қайта касалланганлар ҳам бўлди. Соғлиқ муҳим, шу боисдан кўп нарса талаб қилолмаймиз. Бундан кейин яхши ўйин кўрсатишга интиламиз, - дея мураббийнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар