16.09.2021 17:14
5350
Майкл Оуэн: «Месси, Неймар, Мбаппе триоси «ПСЖ» ҳужумини кучсизлантирмоқда»

Англиялик собиқ ҳужумчи Майкл Оуэн «ПСЖ» ҳужум чизиғида тўп сураётган Килиан Мбаппе, Неймар ва Лионель Мессини танқид қилди.

«Бу клубдаги ажойиб форвардларга қараб ҳамма ҳавас қилади. Аммо Месси, Неймар ва Мбаппе биргаликда ўйнаб, «ПСЖ» ҳужумларини заифлаштирмоқда. Бу учликнинг биргаликдаги ўйини клуб фойдасига ишламаяпти.

«ПСЖ»ни Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун асосий даъвогар сифатида айтилаётгани мен учун тушунарсиз. Англия клублари бу жамоадан кучлироқдек кўринмоқда», - дейди Оуэн BT Sport эфирида.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ЕЧЛ 1-тури доирасида «Брюгге»ни мағлуб (1:1) эта олмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар