16.09.2021 16:42
3493
«Лестер» - «Наполи», «Галатасарой» «Лацио»га қарши. Жамоалар сони қисқарган ва янги форматда ўтадиган Европа лигаси 1-тури анонси 

Чемпионлар лигаси дастлабки тур учрашувларидан кейин бугун, 16 сентябрь куни Европа лигаси 1-тур баҳслари ўтказилади.

Жорий мавсумдан бошлаб турнир форматида ўзгартириш киритилган. Энди мусобақада аввалгидек 48 жамоа 12та гуруҳга бўлинмаган. УЕФА Европа лигаси савиясини кўтариш ва Конференциялар лигасини яратиш мақсадида гуруҳ босқичидаги клублар сонини 48тадан 32тага камайтириб, гуруҳлар сонини 12тадан, 8та гуруҳга қисқартирган. 

Яна бир жиҳати бу мавсумдан бошлаб ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоаларнинг плей-оффга йўлланма олиши кафолатланмаган. Сабаби янги форматга кўра, 1/8 финал босқичига фақат гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри йўлланма олишади. 2-ўрин эгалари эса нимчоракфинал олдидан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган жамоаларга қарши ўтиш ўйинида иштирок этишади. Ғолиб жамоа Европа лигаси 1/8 финал босқичига йўлланма олади. Шу боис 1-турдан бошлаб жамоалар гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб боришади.

Турнинг марказий баҳси Англияда «Лестер» ва «Наполи» ўртасида кечади. Рожерс ва Спалетти шогирдлари Европа лигаси ғолиблиги учун фаворитлар қаторида кўрилмоқда. Шунингдек, Италиянинг яна бир клуби «Лацио»ни ҳам Туркияда жуда қийин сафар ўйини кутиб турибди. Рим клуби Истанбулда «Галатасарой» меҳмони бўлади. Месут Ўзил етакчилигидаги «Фенербахче» эса Германияда «Айнтрахт»га қарши саф тортади.

Европа лигаси. 1-тур
16 сентябрь (пайшанба)

A гуруҳи: «Рейнжерс» - «Лион» (23:59), «Брондбю» - «Спарта» (23:59)
B гуруҳи: ПСВ - «Реал Сосьедад» (23:59), «Монако» - «Штурм» (23:59)
C гуруҳи: «Спартак» Москва - «Легия» (0:1), «Лестер» - «Наполи» (23:59),
D гуруҳи: «Олимпиакос» - «Антверпен» (23:59), «Айнтрахт» - «Фенербахче» (23:59)
E гуруҳи: «Галатасарой» - «Лацио» (21:45), «Локомотив» Москва - «Олимпик» (21:45)
F гуруҳи: «Митьюлланд» - «Лудогорец» (21:45), «Црвена Звезда» - «Брага» (21:45)
G гуруҳи: «Байер» - «Ференцварош» (21:45), «Бетис» - «Селтик» (21:45)
H гуруҳи: «Динамо» Загреб - «Вест Ҳэм» (21:45), «Рапид» Вена - «Генк» (21:45).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар