16.09.2021 12:13
919
Гвардиола: «Лейпциг» – фантастик жамоа. Улар «ҳаммаси ёки ҳеч нарса» режимида ўйнашади»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Лейпциг»га (6:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Лейпциг» ҳеч қачон таслим бўлмайди. Улар ўзига хос тарзда ҳужум қилишади. Улар «барчаси ёки ҳеч нарса» режимида ўйнашади. Уларнинг енгилганини ҳеч қачон ҳис қилмайсиз. Рақиб гол ургач, тезда жавоб қайтарганимиз ёрдам берди.

«Лейпциг»да тажовузкор ва кучли ёш жамоа бор. Фантастик клуб. Улар футболга яхши сигнал беради. Бизнинг ўйинчилар даража борасида устунлиги учун ғалаба қозондик. 

Ўз майдонимизда сўнгги 3та ўйинда 16та гол урдик. Шанба кунги «Саутҳэмптон»га қарши баҳсда кўпроқ мухлислар келишини хоҳлаймиз. Чарчадик, кейинги рақиб эса жуда хавфли жамоа. Барча мухлисларни таклиф қиламан», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар