16.09.2021 13:58
5126
Теглар
ФИФА миллий жамоалар янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон бир поғона пастлади

ФИФА расмий сайти миллий жамоаларнинг сентябрь ойида ўтказган саралаш ва ўртоқлик учрашувларидан кейинги янги рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси бир поғонага пастлаган. Сречко Катанец бошқарувидаги миллий жамоамиз 83-ўриндан 84-поғонага тушган. Ўзбекистон 5 сентябрь куни Швецияга қарши сафарда ўйин ўтказиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

ФИФА рейтингида қўшниларимиздан Қирғизистон 3 ўрин юқорилаб, 98-поғонага кўтарилган бўлса, Тожикистон икки ўрин пастлаб 116-ўринда, Туркманистон эса 130-поғонадан жой олган.

Осиё жамоалари орасида Эрон (22-ўрин), Япония (26), Австралия (32) пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Хитой, Уммон ўнликка кирган бўлса, Ўзбекистон Суриядан кейинги 12-ўринда қайд этилган. 

Маълумот учун, жаҳон рейтингини ҳали ҳам Бельгия бошқармоқда. 2-ўринда Бразилия, 3-поғонага эса Англия кўтарилган. Франция ва Италия бешликдан жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар