16.09.2021 15:36
8768
Теглар
ЎФА раҳбариятига сайланиши мумкин бўлган номзодлар эълон қилинди. 13 нафар номзод рўйхатга киритилмаган

25 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида ЎФАнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг уставига асосан ўтадиган ҳисобот-сайлов Конгрессига ЎФА аъзо ташкилотлари томонидан жами 24та номзодлар лавозимлар кесимида келиб тушган. 

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, сайлов қўмитаси томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра, номзодларнинг қуйидаги рўйхати шакллантирилган. 

ЎФА Президенти лавозимига:
Азизов Абдусалом Абдумавлонович

ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига:
Эрматов Равшан Сайфиддинович

ЎФА вице-президенти иккита лавозимларига:
Икромов Азизбек Исроилович
Усмонов Жаҳонгир Мираброрович
Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович
Зикрияев Раҳмидин Эгамович
Исроилов Шоакром Холматович
Каримов Дилшод Муроджанович

Ижроия қўмита 9та аъзолигига:
Миробидова Эдита Лукмановна
Абдувахитов Абдужаббор Абдусаттарович
Исоқов Тўлаган Ўлмасович.

«Қолган 13 нафар номзод ЎФА Уставининг 30-моддаси 3-бандига асосан камида 3та аъзо ташкилот томонидан қўллаб-қувватланмаганлиги сабабли рўйхатга киритилмади», - дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

ЎФА навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси кун тартиби:

I. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари Конгресс баёнини тасдиқлаш.

II. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тасдиқланган Уставига асосан мустақил қўмиталар ва юрисдикция органларини фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида.

III. Молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботни ўз ичига олган йиллик аудиторлик ҳисоботни тасдиқлаш.

IV. Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.

V. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти, Вице-президентлари ва Ижроия Қўмита аъзоларини сайлаш, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Мираброр Усмоновнинг футболимиз раҳбари сифатидаги 12 йиллик фаолиятидан кейин 2017 йилнинг сентябрь ойида Умид Аҳмаджонов ЎФА президенти сифатида иш бошлаган бўлса, 2018 йилнинг январидан Очилбой Раматов лавозимга тайинланиб, у ЎФАда 2019 йилнинг 13 июнь кунига қадар фаолият юритганди. Бир ой ўтиб, 15 июлда ташкилотнинг навбатдан ташқари конференциясида Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти этиб сайланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар