16.09.2021 17:18
489
«Бавария» Леон Горецка билан шартнома узайтирилганини эълон қилди

«Бавария» ва Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Леон Горецка Мюнхен клуби билан амалдаги келишувини узайтирди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар 2026 йилга қадар мўлжалланган янги шартномани имзолашган.

Аввалроқ, Горецканинг йиллик маоши 12-15 миллион евро атрофида бўлиши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Горецка ўтган мавсум жами 32 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилганди. Transfermarkt портали Горецкани 70 миллион еврога баҳолаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар