15.09.2021 11:36
1409
Тухель: «Россия чемпионига қарши ўйин қийин бўлишини билардик. Рақиб чарчаши учун бироз вақт керак бўлди»

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Зенит»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жаҳлим чиқмади. Кучли рақиб билан қийин ўйин ўтказдик. Жамоамнинг ўйинида интенсивликни ҳис қилдим.

Биринчи бўлимда голли вазиятлар яратишда қийналдик. Иккинчи бўлимда бўш ҳудудларни топиш ва гол уриш осонлашди. Муносиб ғалаба, аммо қийинчилик билан қўлга киритилди. Рақиб чарчаши учун бироз вақт керак бўлди. 

Голда Лукаку ҳавода жуда ажойиб ўйнади. У шунинг учун ҳам шу ерда. Аспиликуэта ҳам яхши узатма берди. 

Қийин ўйинни кутган эдик, чунки бу Европадаги энг кучли турнир ва Россия чемпиони бизга қарши чиқди», — дея Тухелнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар