15.09.2021 10:06
1123
Тудор «Верона» бош мураббийи этиб тайинланди

«Верона» жамоанинг янги устозини эълон қилди.

Итальян клуби истеъфога чиқарилган Эузебио Ди Франческо ўрнига Игор Тудорни бош мураббий этиб тайинлади.

Шартнома мавсум сўнгигача мўлжалланган. Аввалроқ Тудор «Ювентус»да бош мураббийга ассистентлик қилганди. 

«Верона» А Серияда ўтган 3та турда ҳам мағлубиятга учради ва 0 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар