15.09.2021 01:20
1157
Теглар
ОЧЛ. «Шаржа» пенальтилар сериясида «Ал Ваҳда»га ютқазди ва турнирни тарк этди, Шукуров тўлиқ ўйнади

Осиё Чемпионлар Лигасида яна бир чоракфиналчи номи маълум бўлди.

БАА дербисида «Шаржа» ўз майдонида «Ал Ваҳда»ни қабул қилди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида кучлар тенг келди. Пенальтилар сериясида эса омад меҳмонларга кулиб боқди. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик яримҳимоячи Отабек Шукуров тўлиқ ўйнади ва «лотерея»да пенальтилардан бирини аниқ амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон миллий жамоаси вингери Жалолиддин Машарипов ўйнаётган Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби чоракфиналга йўл олганди.

ОЧЛ. 1/8 финал. 14 сентябрь
Шаржа (БАА) — Ал Ваҳда (БАА) 1:1

Пенальтилар серияси — 4:5
Голлар: Бернард (58) — Ҳарбин (56). 
Шаржа — Олид. Ал Ҳосани, Иброҳим Холид (Али Алханхани, 85), Абдулраҳмон Шаҳин (Султон Салим, 108), Абдулла Ғаним, Солиҳ Ал Ҳасан, Мажид Рашид (Муҳаммал Адбулбасит, 107), Отабек Шукуров, Холид Бавазир (Салим Ҳамис, 72), Бернард, Кайо, Маланго. 
Ал Ваҳда — Муҳаммад Аш Шамси, Муҳаммад Ал Менҳали, Фарис Ас Саади, Аҳмад Рашид, Маҳмуд Ал Ҳаммади (Мане Айд, 99), Ли Мёнг Жу (Мансур Ал Ҳарби, 70), Исмоил Ҳамис (Мажид Абдулла, 118), Хосе Анхель, Халил ал Ҳаммади (Аззаби, 85), Жоао Педро, Умар Ҳарбин.
Четлатиш: Ал Ҳарби (120+3).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар