15.09.2021 10:41
1590
Куман: «Натижани қабул қилиш қийин, аммо вазият яхшиланиши ва жароҳатланганлар қайтишини кутишимиз керак» 

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Бавария»га (0:3) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бизда фақат 3 ҳужумчи бор эди. Тактик нуқтайи назардан ўйинни бошқарган пайтларимиз ҳам бўлди.

Вазият шундай. Футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабатидан шикоятим йўқ, аммо жамоаларда сифат жиҳатидан фарқ бор. 

Айрим ёшларимиз 2-3 йил ичида яхшиланишади. Қабул қилиш жуда қийин, лекин вазият ижобий томонга ўзгариши ва жароҳатланганлар қайтишини кутишимиз керак. 

Мухлислар ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Менимча, улар ҳолатимизни тушунишди», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар