14.09.2021 18:29
899
Суперлига. «Машъал» 90+3-дақиқадаги гол эвазига Қўқонда дуранг қайд этди, Убайдуллоевдан дубль

Суперлига 18-турининг дастлабки учрашуви якунига етди.

Қўқонда ўтган баҳсда «Қўқон-1912» жамоаси «Машъал»ни қабул қилди. Учрашувда Ҳожимирзаев ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Убайдуллоев фарқни тенглаштирди – 1:1.

35-дақиқада муборакликларнинг собиқ футболчиси Мўмин Мелиев мезбонларни ҳисобда олдинга чиқарди. 90+3-дақиқада эса яна ўша Жамолиддин Убайдуллоев жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.

Натижада, «Қўқон-1912» 21 очко билан 9-ўринда қолган бўлса, «Машъал» 17 очко билан 10-ўринга кўтарилди.

Суперлига. 18-тур
14 сентябрь, сешанба
«Қўқон-1912» - «Машъал» - 2:2

Ҳакам: Элёр Турсунов
Голлар: Анвар Хожимирзаев 12, Мўмин Мелиев 35 - Жамолиддин Убайдуллаев 22, 90+3.
«Қўқон-1912»: 46. Ҳуршид Хожаев, 3. Бобиржон Акбаров, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Славко Лукич, 7. Асадбек Собиржонов (14. Авазхон Маматхўжаев, 89), 11. Мўмин Мелиев (, 99. Андрей Сидоров, 65), 15. Ойбек Рустамов, 18. Анвар Хожимирзаев (91. Якуба Бамба 69), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (13. Сардор Азимов, 69), 33. Иван Йосович.
«Машъал»: 1.Ботир Носиров, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Ифеани Ифеани (13. Шаҳзод Шайманов 46), 9.Ойбек Нурматов , 11. Самуэль Чигозе, 72) 10. Чика Оквара, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 19. Қаҳрамон Баҳодиров (33. Сирожиддин Аллаев, 86), 20. Худоёрхон Сагдуллаев ( 97. Руслан Хожиев, 80), 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев, 27. Муҳаммад Йўлдошев (2. Зафарбек Акрамов, 71).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар