14.09.2021 14:03
3985
Сульшер Погбанинг ўйини ҳақида: «Голли узатмаларга эътибор қаратмайман»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа яримҳимоячиси Поль Погбанинг голли узатмаларига эътибор бермаётганини айтди.

«Поль жамоага жуда яхши ҳолатда қайтди. У ёзда жуда яхши ишлади. Ҳозирга келиб у жисмонан ажойиб спорт формада. Поль ҳар доим ажойиб узатмаларни амалга ошириб келган, аммо бу мавсум унинг энг яхши узатмалари голга айланмади. Умуман олганда, мен голли узатмаларга эътибор қаратмайман. Бу кўпроқ ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинади. Погба ўйинларни ажойиб тарзда ўтказмоқда, бу аниқ. У майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаради», - дея Сульшернинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, Поль Погба АПЛ ўтган 4 турида 7та ассистни амалга оширган. Бу борада у турнирда яққол етакчилик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар