14.09.2021 19:34
9699
Теглар
«ПСЖ» ЕЧЛ 1-тур ўйини учун қайдномасини эълон қилди

Лионел Месси «ПСЖ» сафида ЕЧЛдаги илк ўйинини эртагаёқ ўтказиши мумкин. У Париж клубининг «Брюгге»га қарши ўйин қайдномасига киритилган. Шунингдек, жамоанинг янги трансфер қилинган футболчилари – Доннарумма, Вейналдум, Ҳакими, Мендешлар ҳам қайдномадан ўрин олган. Серхио Рамос эса тикланиш машқларини ўтказмоқда.

«ПСЖ» Бельгиядаги ўйинга қуйидаги футболчиларни рўйхатдан ўтказган.

Дарвозабонлар: Навас, Доннарумма, Летелье.

Ҳимоячилар: Ҳакими, Кимпембе, Маркиньос, Диалло, Керер, Нуно Мендеш, Битшиабу, Алло.

Яримҳимоячилар: Паредес, Вейналдум, Данило, Эррера, Дракслер, Эбимбе.

Ҳужумчилар: Мбаппе, Икарди, Неймар, Месси, Битумазала.

Маълумот учун, ЕЧЛ «А» гуруҳидан ўрин олган «Брюгге» – «ПСЖ» ўйини 15 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 23:55 да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар