14.09.2021 14:16
4181
«Муаммо фақат Роналдунинг кетганида эмас». Дель Пьеро «Ювентус»нинг муаммолари ҳақида гапирди

«Ювентус» собиқ ҳужумчиси Алессандро дель Пьеро Турин клубининг мавсумни муваффақиятсиз бошлагани ҳақида фикрини билдирди.

«Ювентус»нинг мавсумни бу даража бўш бошлаганидан ҳайрон қолдим, аммо «Наполи»дан учралган мағлубиятни кутилмаган дея олмайман. Бунга сабаблар кўп. Кўпчилик буни Криштиану Роналдунинг кетиши билан боғлаяпти, аммо муаммо фақат битта бу эмас. 

Аллегрининг клубга қайтиши билан жамоанинг ўйини тезда ўзгариб қолмайди. Футболчилар мураббийнинг услубига мослашиши учун вақт керак. «Наполи» эса Спаллетти қўл остида кучайди.

Жамоанинг қандай аҳволда қолганини ўйинчилар ҳам яхши тушуниб туришибди. Аллегри сингари жамоанинг тажрибали футболчилари ҳам бу вақтда ўзларини кўрсатишлари ва вазият ўнгланиши учун ёрдам беришлари лозим. Жамоани кимлар тарк этганини барча тезроқ унутиши жуда муҳим», - дейди дель Пьеро Football Italia билан суҳбатда.

Маълумот учун, «Ювентус» А Серия 3-туридан кейин 1 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар