14.09.2021 22:29
1291
«Истиқлол» ОЧЛ билан хайрлашди. «Персеполис» Меҳди Турабининг 90+1-дақиқадаги голи эвазига Душанбедан ғалаба билан қайтди

Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби Душанбеда Эроннинг «Персеполис» клубига қарши саф тортди.

Тожикистон пойтахтида минглаб мухлислар қаршисида ўтган баҳсда «Истиқлол» аламли тарзда мағлуб бўлди. Учрашувнинг 90+1-дақиқасида Меҳди Турабийнинг голи форсларга ОЧЛ чоракфинал йўлланмасини келтирди – 0:1. 

Турнир кашфиётига айланган «Истиқлол» турнир билан хайрлашди.

ОЧЛ. 1/8 финал
«Истиқлол» (Тожикистон) - «Персеполис» (Эрон) 0:1 
Душанбе, «Республика марказий стадиони».
Гол: Меҳди Туроби, 90+1.
«Истиқлол»: Муҳриддин Ҳасанов, Зоир Жўрабоев, Алексей Ларин, Ахтам Назаров (Мабатшоев Шервони, 87), Манучеҳр Сафаров, Амирбек Жўрабоев, Ислом Зоиров, Алишер Жалилов, Вахдат Ханонов, Рустам Соиров
Персеполис: Ҳамид Лак, Сиамак Немати, Фаршад Фаражи, Саид Жалол Ҳусайни, Воҳид Амири, Омид Алишоҳ (Ҳамид Пакдел, 79), Саид Агаи, Милод Сарлак, Меҳди Тураби, Меҳди Абди (Иса Алкасир, 79), Ризо Асади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар