14.09.2021 21:05
2683
Индзаги «Реал»га қарши ўйин олдидан: «Биз камроқ гол ўтказиб юборишимиз лозим»

«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги «Реал»га ЕЧЛ 1-тури олдидан фикрларини билдирди.

«Реал» – жуда ҳам тартибли жамоа. Зидан қўл остида бу клуб Испания ва Европада тенгсизлигини исботлаганди. Карло Анчелотти ҳам ҳужумкор ўйинга асосланган тартибли футбол намойиш этишни йўлга қўйган. Биз имконқадар камроқ гол ўтказиб юборишимиз лозим. 

Анчелотти – футбол тарихидаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири. У билан футбол ҳақида гапириш, баҳслашиш – жуда мароқли. Карло ҳар қандай жамоада ўзи истаган тартибли ўйинни тадбиқ эта олади. Уларга қарши ўйин «Интер» учун ҳам осон кечмаслиги аниқ», - дея Индзагининг сўзларини келтирган Football Italia.

Маълумот учун, «Интер» - «Реал» баҳси 15 сентябрь, чоршанба куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар