14.09.2021 19:29
2233
Ибраҳимович «Ливерпул»га қарши ўйинда «Милан»га ёрдам бера олмайди

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги «Ливерпуль»га қарши учрашувни ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Италия А Серияси 3-тури доирасидаги «Лацио»га қарши ўйиндан кейин 39 ёшли швециялик форвардни оёқ мушакларидаги шикастланиш безовта қилмоқда. Шу сабабли Златан Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши баҳсда майдонга туша олмайди.

Ибраҳимович июнь ойида олган жароҳатидан кейин якшанба куни «Лацио»га қарши ўйинда илк марта майдонга тушган ва 7 дақиқа ўтиб ўз номига гол ёзиб қўйган эди. 

Маълумот учун, «Ливерпуль» – «Милан» учрашуви 15 сентябрь, чоршанба куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар