14.09.2021 09:08
2865
Демба Ба футболчилик фаолиятини якунлади

Сенегаллик 36 ёшли футболчи Демба Ба футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

Ҳужумчи АПЛда «Челси», «Ньюкасл» ва «Вест Ҳэм»даги ўйинлари билан машҳур бўлган.

«Қандай ажойиб саёҳат. Футбол менга жуда кўп ҳиссиётларни берди. Мухлисларнинг ҳар бир голдан кейинги шовқини, жамоадошларим билан майдонда ва унинг ташқарисидаги мулоқотлар юрагимда абадий қолади. 

Улғайишимга ёрдамлашган барчага, менга имконият берган ҳар бир клуб ва мураббийга, ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаган мухлисларга, шунингдек, муҳаббат учун оилам ва дўстларимга миннатдорчилик билдираман. Сизларга чин кўнгилдан раҳмат айтаман», — дейди футболчи.

Ба фаолияти давомида 439та ўйин ўтказиб, 193та гол урган ва 53та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар