14.09.2021 14:36
1641
«Бу йил фаворит эмасмиз». Аллегри «Ювентус»нинг Чемпионлар лигасидаги мақсадини айтди 

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1-тури доирасидаги «Мальмё»га қарши ўйин олдидан жамоанинг турнирдаги мақсади ҳақида гапирди.

«Ювентус» сўнгги 5 йилда икки марта финалларда тўп сургани боис турнирнинг фаворити сифатида кўрилади. Клуб президенти билан жамоанинг турнирдаги мақсади ҳақида гаплашиб олганман. Асосий мақсад – кучли саккизликка кириш. Чоракфиналга йўлланма олсак, ҳар қандай натижага етишиш мумкин. Энг аввало гуруҳдан чиқишимиз шарт. Бу мавсум Чемпионлар лигасида биз фаворит эмасмиз, аммо бу турнирда ғолиб чиқиш иштиёқимиз йўқлигини англатмайди», - дея Аллегрининг сўзларини келтимоқда Football Italia.

Маълумот учун, «Мальмё» — «Ювентус» учрашуви бугун, 14 сентябрь куни ўтказилади. Ўйин 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар